Омбудсман назоратига олинган мурожаатлар бўйича фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича киритилган таъсир чоралари, тақдимнома, хулоса, даъво аризалари, талабнома, сўровлар натижасида ушбу мурожаатлар ҳал этилмоқда.
Жойига чиқиб ўрганиш зарурати бўлган мурожаатлар эса Омбудсманнинг минтақавий вакилларига йўналтирилмоқда. Фуқаролар мурожаатларини ҳар томонлама ўрганиш зарур бўлган ҳолларда мутахассислар ва тегишли ташкилотлар вакиллари ҳам жалб қилинади.
Жорий ҳафтада экологик, меҳнат ва иқтисодий ҳуқуқларининг бузилиши бўйича йўлланган мурожаатлар Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан ишчи гуруҳ тузилган ҳолда ўрганилди.
Мазкур шикоятларнинг баъзилари жойида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатларга оид ҳужжатлар тўпланиб, ўрганиб чиқилмоқда. Ўрганиш натижаларига бўйича тегишли таъсир ҳужжати тайёрланади.
Фотолавҳада Омбудсманнинг Бухоро ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги минтақавий вакилларининг мурожаатларни ўрганиш жараёни тасвирланган.
Эслатиб ўтамиз, “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10 моддасига мувофиқ, Вакил Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини бузаётган ташкилотлар ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ёхуд ҳаракатсизлиги устидан берган шикоятларини кўриб чиқади. Омбудсман суд ваколатига кирувчи масалалар ва фуқаролар ўртасидаги низоли ҳолатлар бўйича мурожаатларни кўриб чиқмайди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати