Корнойбург ҳибсхонаси 224 ўринга мўлжалланган бўлса-да, ташриф куни унда белгиланганидан кўпроқ шахслар сақланаётгани аниқланди. Бу ерда сақланаётган шахслар икки асосий тоифага бўлинади: тергов жараёнидаги айбланувчилар ва суд ҳукми чиқарилган маҳкумлар. Ҳар бир маҳкум тарбияси ва суд ҳукмига кўра учта бўлимдан бирида сақланади: очиқ, ярим очиқ ёки ёпиқ бўлим. Айрим маҳкумларга 18 ойгача бўлган қисқа жазо муддатлари тайинланган.
Ташриф давомида делегация аъзоларига Корнойбург муассасасида сақланаётган шахслар, уларнинг ижтимоий келиб чиқиши ҳамда уларга берилган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси аъзолари у ерда сақланаётган маҳкумларнинг яшаш, овқатланиш жойлари, тиббий хизматдан фойдаланиш, меҳнат қилиш шароитлари, узоқ ва қисқа муддатли учрашув хоналари, кутубхоналари билан танишишди.
Ташриф доирасида Австрия Парламенти вакиллари ҳамда ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган юртдошларимиз билан учрашув ўтказилиши режалаштирилган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати