ОАВда Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида 25 декабр куни соат 14:40ларда 11-сонли жазони ижро этиш колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкум ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда маҳкум чойшабдан сиртмоқ ясаб, камера деразасига ўрнатилган темир панжарага ўзини осиши оқибатида вафот этгани қайд этилган.