Мурожаатда, маҳаллий аҳоли розилигисиз ва суд қарорларига қарши равишда кўп қаватли қурилиш ишлари олиб борилаётгани қайд этилган. Суд қарорларига кўра, қурилиш тўхтатилиши лозим, аммо иш ҳалигача давом этмоқда.
Айни пайтда Омбудсман ушбу мурожаатни назоратга олган ва тегишли давлат органларидан расмий ахборот ва тушунтиришлар сўраб олинмоқда.
Суд қарорларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши – ҳуқуқ устуворлигининг асосий кафолатидир. Унинг бузилиши эса фуқароларнинг адолатга ишончига жиддий зарба беради.
Ушбу масала юзасидан ўрганиш натижалари бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати