Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Жиззахдаги маҳбус соғлиғи юзасидан тарқалган хабар ўрганилди - Омбудсман
Ижтимоий тармоқларда “Жиззахда яна бир фожеами? Навбатдаги ўлик чиқмасин, жаноб вазир!” сарлавҳаси остидаги хабар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) назорати остида ўрганилди. Ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида, Омбудсманнинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили Жиззах шаҳар ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ҳамда Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмасига борди. Хабарда қайд этилган О.Ш. билан учрашиб, унинг соғлиги юзасидан ўрганиш ўтказди.

Маълум бўлишича, маҳбус О.Ш. Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбланиб, “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган ва 2025 йил 26 апрелдан Жиззах шаҳар ИИБ ВСҲда сақланмоқда.

Маҳбус О.Ш.нинг қорин бўшлиғида жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, сурункали буйрак етишмовчилиги 2-даражаси ташхиси қўйилганлиги боис ҳамда тиббий хулосаларга асосан 2025 йил 30 апрель куни соат 16-20да Шароф Рашидов туман тиббиёт бирлашмаси махсус палатасига стационар тартибда ётиб даволаниш учун чиқарилди.

Омбудсман томонидан ўтказиб келинаётган мониторингларда маҳкумларнинг соғлиқни сақлашга оид қонуний ҳуқуқларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати