Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
мурожаат
Фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари тикланди
19 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Асака туманида яшовчи фуқаро Н.М. меҳнат ҳуқуқлари бузилаётгани юзасидан мурожаат келиб тушди.
Омбудсман ўринбосари томонидан фуқаролар қабули ўтказилди
15 Май
2025 йил 15 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосари Бекзод Нариманов томонидан навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилмоқда
14 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили томонидан фуқаролар мурожаатлари асосида жойига чиқиб ўрганиш ишлари олиб борилди.
Омбудсман ёрдамида фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди
12 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га жойларда фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилаётгани юзасидан бир қатор мурожаатлар келиб тушмоқда. Улар тезкор ўрганилиб, аниқланган муаммоларнинг ҳал этилиши таъминланмоқда.
Омбудсман Фарғонадаги ғишт заводларини экологик текширувдан ўтказиш бўйича хулоса киритди
06 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи фуқаролар экологик ҳуқуқларининг бузилаётгани бўйича мурожаат қилишди. Унга кўра, 17 йилдан буён тумандаги “Турсунзода” фермер хўжалигига қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехидан атмосферага зарарли моддалар ва ҳидлар тарқалмоқда. Бу эса нафақат саломатликка, балки аҳолининг томорқасидаги мевали дарахт ва сабзавотларнинг ҳосилига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.
Тиббиёт ходимларининг меҳнат ҳуқуқларини бузган масъулларга нисбатан чоралар кўрилди
03 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Девони томонидан Зарбдор туман тиббиёт бирлашмасида фаолият юритувчи бир гуруҳ ходимларнинг иш ҳақи тўлиқ тўланмагани бўйича мурожаати ўрганиб чиқилди.
Омбудсман аралашувидан сўнг, суғурта компанияси фуқарога суғурта товонини тўлашга мажбур бўлди
01 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Навоий вилоятида яшовчи фуқаро А.О. суғурта ташкилоти мансабдор шахсларининг ҳаракатсизлиги бўйича шикоят қилди.
Омбудсман қабулида фуқаролар қандай масалаларда мурожаат қилишди?
30 Апр
Жорий йилнинг 30 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Омбудсман тақдимномасидан сўнг фуқаро мулкига қўйилган таъқиқлар ечилди 
30 Апр
Самарқанд вилояти, Пайариқ туманида яшовчи фуқаро Н.И. томонидан 2024 йилда электрон онлайн-аукцион орқали харид қилинган бир нечта ер участкалари ҳозирги кунга қадар унинг номига расмийлаштирилмагани сабабли, у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га мурожаат қилди.
Фуқаронинг бузилган мулк ҳуқуқи тикланди
29 Апр
Хоразм вилояти, Хива шаҳрида яшовчи фуқаро А.С.га тегишли бўлган ер майдони 2017 йилда Хива шаҳар ҳокимлигининг қарорига асосан давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиб, унда жойлашган объектлар бузилган. Бироқ етказилган моддий зарар қопланмагани сабабли фуқаро А.С. судга мурожаат қилган.
Косон туманидаги тиббиёт ходимларининг муаммолари ҳал қилинди
24 Апр
Қашқадарё вилоят Косон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли лаборатория ходимлари охирги икки йил ичида ўз меҳнат ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммолар юзасидан бир неча маротаба давлат идораларига мурожаат қилган бўлса-да, уларнинг муаммолари маҳаллий даражада ечимини топмаган.
Дам олиш куни шифокор ва ходимларни ноқонуний ишга жалб қилган диспансер раҳбарига чора кўрилди – Омбудсман
22 Апр
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Қўқон шаҳрида жойлашган Фарғона вилояти тери-таносил 2-сонли диспансери шифокорлари томонидан жамоавий мурожаат келиб тушди. Мурожаатда ходимлар иш вақтидан ташқари, дам олиш кунларида ҳужжатлаштирилмасдан ва ҳақ тўланмасдан ишга, навбатчиликка жалб қилинаётганини, шунингдек хизмат сафари харажатлари ўз вақтида қопланмаётганини билдиришди.