Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
мурожаат
Омбудсман мактаби: ҳудудларда фуқаролар билан навбатдаги очиқ мулоқотлар ўтказилди
07 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” платформаси доирасида ҳудудларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.
Мурожаатлар таҳлили асосида сайёр қабул ўтказиладиган маҳаллалар танланмоқда
06 Авг
Фуқаролар мурожаатларини жойида ҳал этиш мақсадида Омбудсманнинг ҳудудлардаги сайёр қабуллари давом этмоқда. Сайёр қабул ўтказиладиган маҳаллалар эса фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар таҳлили асосида танланмоқда.
Қашқадарёда мурожаатлар кўп келиб тушаётган ҳудудлар билан манзилли ишлаш йўлга қўйилди
04 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га келиб тушган мурожаатлар таҳлили Қашқадарё вилоятининг Косон туманидан мурожаатлар сони юқори эканини кўрсатди.
Омбудсман қабулида фуқаролар мурожаатлари эшитилди
31 Июл
2026 йил 31 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди. Қабулда мулк ҳуқуқи, ижтимоий ҳимоя, фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар, уй-жой, суд-тергов жараёнлари, маҳкум ва маҳбуслар ҳуқуқлари ҳамда бошқа ҳуқуқий масалалар юзасидан мурожаатлар кўриб чиқилди.
Омбудсман кўмагида фуқарога 60 млн сўмга яқин иш ҳақи ва компенсация ундирилди
28 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га фуқаро мурожаат қилиб, хусусий корхоналардан бирида экскаватор машинисти лавозимида ишлаб келгани, бироқ 2025 йил январь–май ойлари учун иш ҳақи ва меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланиши лозим бўлган ҳисоб-китоб маблағлари тўлаб берилмаётганидан норози бўлди.
Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларидан бирида сайёр қабул ўтказилди
27 Июл
Фуқаролар мурожаатларини жойида ўрганиш ва уларга ҳуқуқий тушунтиришлар бериш мақсадида навбатдаги сайёр қабул Самарқанд вилоятининг чекка туманларидан бири — Пахтачи туманида ўтказилди.
Хоразм вилоятида “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида аёллар мурожаатлари ўрганилди ва ҳал этилди
21 Июл
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Хоразм вилояти ҳудудий марказида Омбудсман ташаббуси билан йўлга қўйилган “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида Ҳуқуқий ёрдам автобуси тадбири ўтказилди.
Омбудсман ўринбосари фуқаролар қабулини ўтказди
16 Июл
2026 йилнинг 15 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари томонидан навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Беларусдаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган Ўзбекистон фуқароси  мурожаати ҳал этилди
15 Июл
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан хорижий давлатларга амалга оширилаётган ташрифлар давомида пенитенциар муассасаларда сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан ҳам учрашувлар ўтказиб келинмоқда.
Сурхондарёда “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида аёллар мурожаатлари бўйича амалий чоралар кўрилди
14 Июл
Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Сурхондарё вилояти ҳудудий марказида Омбудсман ташаббуси билан йўлга қўйилган “Тенглик ва ҳурмат” платформаси доирасида “Ҳуқуқий ёрдам автобуси” тадбири ўтказилди.
Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида фуқаролар мурожаатлари маҳаллабай ўрганилди
13 Июл
Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Жасурбек Иброҳимов ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулнора Абдувохидова ҳамкорлигида фуқаролар мурожаатларини жойида ўрганиш мақсадида Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида сайёр қабул ташкил этилди.
Мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилмоқда
09 Июл
Омбудсманга келиб тушаётган айрим мурожаатлар ҳужжатлар билан танишишдан ташқари, фактларни жойида текшириш ва аниқ ҳолатни бевосита ўрганишни талаб қилади.