Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили ва Омбудсман ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари томонидан Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг туман ва шаҳарлар тиббиёт бирлашмалари таркибида ташкил этилган мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича туманлараро (Ургут, Тойлоқ, Иштихон, Пахтачи, Пайариқ, Булунғур туманлари ва Каттақўрғон шаҳри) пунктларига мониторинг ташрифлари амалга оширилди.