Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарёдаги Мурувват уйида сақланаётган аёллар шароити ўрганилди
2025 йилнинг 30 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан Касаба уюшмалари Федерацияси Сирдарё вилояти бошқармаси ҳамкорлигида Янгиер шаҳридаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган аёллар учун интернат уйига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Ушбу ташрифдан кўзланган асосий мақсад ушбу муассасада яшаётган аёлларга яратилган шароитлар билан танишиш билан бирга уларни ҳолидан хабар олиш, кўнглини кўтариш,  доим давлат ҳимояси ва эътиборида эканликларини ҳис қилишига ҳисса қўшишдан иборат.

Таъкидлаш жоизки, 1994 йилдан буён фаолият юритаётган «Мурувват» уйи қарамоғида айни пайтда 162 нафар турли ёшдаги аёллар стационар даволанишади. Тарбияланувчилар бу ерда фаолият кўрсатаётган тўгаракларда расм чизиш, қўл меҳнати ҳамда спорт билан шуғулланиб келишади.

Ташриф давомида интернат уйида яшовчи ногиронлиги бўлган аёлларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизматдан фойдаланиш ва бошқа шароитлари ўрганилди. Шунингдек, кутубхона, тикув, тўқиш хонаси, спорт заллари ҳам кўздан кечирилди.

Тадбир доирасида “Мурувват” интернат уйида яшаётганлар учун турли совғалар топширилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати