Жорий йилнинг 4-7 сентябрь кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ходимлари томонидан Самарқанд вилоятида жойлашган бир қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларга, хусусан, 7-сон тергов ҳибсхонаси ва 37-сон Манзил-колония, махсус қабулхона, реабилитация қилиш маркази, Пайариқ, Иштихон, Нуробод, Ургут ва Тайлоқ туманлари ҳамда Самарқанд шаҳар Ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига мониторинг ташрифлари амалга оширилди.