Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Мониторинг ташрифи: Самарқанд, Андижон, Наманган, Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги ёпиқ муассасалардаги шароитлар ўрганилди
Жорий ҳафтада Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Самарқанд, Андижон, Наманган, Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридаги минтақавий вакиллари томонидан бир қатор пенитенциар муассасаларига мониторинг ташрифлари ўтказилди.

Мониторингларда Самарқанд вилоятидаги 37-сонли Манзил-колонияси ва 7-сон тергов ҳибсхонаси, Андижон вилоятида жойлашган 3-сон тергов ҳибсхонаси, Қўрғонтепа тумани Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси, Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий маркази Андижон минтақавий филиали, Жалақудуқ ва Қўрғонтепа бўлими мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш пунктлари, Наманган вилояти Уйчи туманида жойлашган 6-сон тергов ҳибсхонаси, Бухоро вилоятидаги 4-сон тергов ҳибсхонаси, Сурхондарё вилоятида жойлашган Музработ тумани Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси ва мастлик ҳолатида бўлган фуқароларга тиббий ёрдам кўрсатиш пункти ҳамда Тошкент шаҳар 1- сонли “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйидаги шароитлар ўрганилди. Уларда жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этишди.

Мониторинг ташрифлари давомида жазо муддатини ўтаётган ва ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларнинг ётоқ жойлари, ювиниш хоналари, ошхона, тиббиёт бўлими, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон воситаларини сақлаш жойлари, спорт зал, тўгараклар хонаси, узоқ ва қисқа муддатли учрашув хоналари, тинтув хонаси, сайилгоҳ, тергов, адвокатлар ва онлайн суд хоналаридаги шароитлар, меҳнатга жалб қилинган шахсларнинг иш жараёнлари, ҳудудлардаги видекузатув камералари ҳамда иссиқлик таъминоти ҳолати ўрганилди.

Шунингдек, “Омбудсман қути”ларидаги мурожаатлар қабул қилиниб, маҳкум ва маҳкумалар билан жамоавий ва якка тартибда суҳбатлар ўтказилди. Ўзаро суҳбатлар жараёнида ёпиқ муассасалардаги шароитлар, ходимларнинг муомаласи, меҳнат ҳуқуқларининг таъминланиш ҳолати ҳақидаги фикрлар тингланди.

Мониторинг ташрифлари якунларига кўра, мутасадди вазирлик ва идораларга Омбудсман таъсир чоралари шаклдаги ҳужжатлар киритилиши таъминланади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати