Тошкент шаҳар мажбурий наркология шифохонаси 2010 йилдан бошлаб фаолият юритиб келмоқда. Муассаса 105 ўринга мўлжалланган бўлиб, бугунги кунда тўлиқ қувватда фаолият юритмоқда. Шифохонага белгиланган тартибда, суд қарори билан қабул қилинади.
Шифохонадаги беморлар билан якка ва жамоавий тартибда суҳбатлашилди. Шунингдек, даволанувчилар шароитлари, овқатланиши, уларга тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар сифати, уларни сақлаш хоналари ўрганилди.
Мониторинг давомида бир қатор камчиликлар аниқланди. Хусусан, шифохона оқова сув (канализация) қувурида юз берган носозлик сабабли бадбўй ҳид чиқиб, беморларни сақлаш шароитига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу билан бирга, иситиш қозонини янги, тежамкор, замонавий иситиш қозонига алмаштиришга эхтиёж зарур.
Амалдаги қонунчиликка кўра, шу каби муассасаларда мажбурий даволанаётган шахслар мавсумий кийим-бош билан таъминланиши белгиланган бўлсада, ҳалигача бу борада тегишли чоралар кўрилмаган.
Мониторинг ташрифлари якунларига кўра, мутасадди вазирлик ва идораларга Омбудсман таъсир чоралари шаклдаги ҳужжатлар киритилиши таъминланади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати