Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман мониторинги: 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада яратилган шароитлар ўрганилди
Бугун, 2025 йилнинг 14 апрель куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) 23-сон маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонага мониторинг ташрифини амалга оширди. Ушбу касалхонада ўтган йилнинг июль ойида Омбудсман тавсиясига кўра, 50 ўринли аёллар бўлинмасининг очилган эди. Ташриф давомида ушбу бўлинмага замонавий мед техникалар олиб келингани ва маҳкумаларга барча тиббий шароитлар яратилганига гувоҳ бўлинди.

Аниқланишича, шу кунга қадар касалхонада жами 433 нафар аёл даъволанган. Шундан 261 нафари 2024 йилга, 172 нафари жорий йилнинг биринчи чорагига тўғри келади. Жами 433 нафар аёлдан 5 нафари соғлиги оғир бўлгани сабабли Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 75-моддаси асосида муддатидан олдин озод қилинди.

Қайд этиш лозимки, мазкур касалхона терапия, неврология, жарроҳлик, стоматология, диагностика, сил касалликлари каби 21 та бўлимга ва 2 та лабораторияга эга, шунингдек у ерда мураккаб жарроҳлик амалиётлари ҳам ўтказилади.

Шунингдек, Жиноят ижроия кодексининг 87-моддасига 2019 йилда киритилган ўзгартириш асосида, соғлиғи оғир ҳолатда бўлган маҳкумларга олдинги учрашувлардан қатъи назар, қўшимча қисқа ва узоқ муддатли учрашувлар бериш имконияти яратилган. 2022 йилдан бу амалиёт самарали қўлланила бошланди. Бундай ҳолат 2025 йил бошидан бери 30 марта қайд этилган.

Қайд этиш лозимки, касалхонада тиббий хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш мақсадида яқинда 2 та ренген аппаратлари олиб келинган. Биттаси портатив рентген аппарати бўлиб, унинг асосий хусусияти уни бошқа объектларга олиб бориш имконияти бор. Бу эса бошқа жазони ижро этиш колониягаларига олиб бориб, ренген аппаратидан ўтказиш имкониятини беради. Кунига 300 нафар маҳкумни ренген қилиб, аниқ хулоса чиқариб бериш имконига эга.

Кейинги ренген аппарати эса ҳамма аъзоларни ренген текширувидан ўтказиш имкониятига эга. Ҳар иккала аппарат ҳам касалга минимал дозада ренген нури берилгани сабабли зарари жуда кам.

Ташриф давомида касалхонада даволанаётган эркак ва аёл беморларга яратилган шароитлар, жумладан, уларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизмат кўрсатиш сифати, дори-дармон ва зарур техник воситаларнинг таъминоти каби ҳолатлар ўрганилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати