Унда ҳибсхонада сақланаётган вояга етмаганлар, 60 ёшдан ошган, ногиронлиги бўлган шахслар, аёллар, сурункали касаллиги бўйича диспaнсер кузатувига олинганлар ҳамда соғлигидан шикоят қилган жами 72 нафардан ортиқ шахслар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Ушбу тиббий кўрикка Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг терапевт, хирург, невропатолог, ЛОР, окулист, стоматолог, кардиолог, эндокринолог, акушер-гинеколог каби 10 нафарга яқин малакали шифокорлар гуруҳи жалб этилди. Шунингдек, ҳибсхонада сақланаётган шахслар ултратовуш текшируви (УТТ) ускунаси ёрдамида текширувдан ўтказилди.
Тиббий текширувлар натижасига кўра, 2 нафар шахсга руҳий-психологик касаллиги билан боғлиқ ташхис қўйилди, 5 нафар шахсга қўшимча инструментал-лаборатор текширувларидан ўтиш, 11 нафар шахсга амбулатор тартибда даволаниш ҳамда 18 нафар шахсга муолажаларни давом эттириш тавсия қилинди.
Ташриф доирасида ҳибсхонадаги 13 нафар хўжалик ишларига жалб қилинган маҳкумлар билан суҳбатлашиб, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича таклифлари эшитилди.
Шунингдек, мазкур ҳудуддаги “Омбудсман қути”сига аризаси келиб тушган 2 нафар маҳбус билан учрашилиб, уларнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилишга эришилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати