Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
мониторинг
Бухоро вилоятидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасалар ўрганилди
15 Окт
2026 йил 15 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова бошчилигида Омбудсман Девони ходимлари ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолларининг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳлари аъзолари томонидан Бухоро вилоятидаги қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
42 та олий таълим муассасасида ногиронлиги бўлган шахслар учун яратилган шароитлар ўрганилди
15 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан ногиронлиги бўлган талабалар сони энг кўп бўлган 42 та олий таълим муассасасида инклюзив муҳит ва тўсиқсиз ҳаракатланиш учун яратилган шароитлар жамоатчилик мониторингидан ўтказилди.
Андижон вилоятидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасалар ўрганилди
13 Окт
2026 йил 9 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўринбосари, Омбудсман Девони ходимлари ҳамда Омбудсман ҳузуридаги Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолларининг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан Андижон вилоятидаги қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Қашқадарё вилоятидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасалар ўрганилди
18 Сен
2026 йилнинг 17–18 сентябрь кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан Қашқадарё вилоятидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган қатор муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Омбудсман минтақавий вакили ташаббуси билан ногиронлиги бўлган маҳкумларга реабилитация воситалари етказиб берилди
15 Сен
Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили томонидан 4, 5 ва 11-сон жазони ижро этиш колонияларида ўтказилган “Омбудсман мактаби” тадбирлари ҳамда мониторинг ташрифлари давомида маҳкумларнинг ижтимоий ҳимояга оид эҳтиёжлари ўрганилди.
Аёллар колониясида маҳкумалар билан очиқ мулоқот ва сайёр қабул  ўтказилди
14 Сен
2026 йилнинг 14 сентябрь куни “Омбудсман мактаби” платформаси доирасида 21-сон жазони ижро этиш колониясида маҳкумалар учун тадбир ташкил этилди. Унда 180 нафар маҳкума иштирок этди.
Омбудсман бошчилигида Ангрен шаҳридаги ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
11 Сен
2026 йилнинг 10 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) бошчилигида Ангрен шаҳар ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси (ВСҲ), Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент вилоят филиали ва мастлик ҳолатидаги шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Ангрен шаҳридаги шаҳарларо пунктига (хушёрхона) мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Омбудсман талабномасидан сўнг, фуқароларни ноқонуний ушлаб турган инспекторларга чора кўрилди
08 Сен
Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда Омбудсман бошчилигида Жамоатчилик гуруҳлари билан ўтказилган мониторингда Нукус тумани тиббиёт бирлашмаси таркибидаги Мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пунктида қонунбузилиш ҳолати аниқланган эди.
Омбудсман бошчилигида Жиззах вилоятидаги қатор ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
13 Авг
2026 йилнинг 13 август куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Омбудсман ҳузуридаги қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳи аъзолари томонидан Жиззах вилоятидаги қатор ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Намангандаги ёпиқ муассасаларга мониторинг: шароитлар, мурожаатлар ва амалий натижалар
12 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Наманган вилоятидаги минтақавий вакили ва жамоатчилик гуруҳлари томонидан Наманган вилоятидаги 6-сон тергов ҳибсхонаси ва 6-сон Жазони ижро этиш колонияси (ЖИЭК), вилоят ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонаси (ВСҲ) ҳамда Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхона (Махсус қабулхона), шунингдек Норин туманидаги мастлик ҳолатида бўлган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш туманлараро пункти (Ҳушёрхона)га мониторинг ташрифлари амалга оширилди.
Омбудсман тақдимномасидан сўнг, 260 млн сўм ажратилиши белгиланди
11 Авг
Омбудсман Девони ходимлари ҳамда Омбудсманнинг Тошкент вилоятидаги минтақавий вакили томонидан 13-сон жазони ижро этиш колониясида ўтказилган мониторингда бир қатор камчиликлар аниқланган эди.
Омбудсман тақдимномасидан сўнг маҳкумлар меҳнат қилаётган объектлардаги шароитлар яхшиланди
03 Авг
Омбудсманнинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили пойтахтда жойлашган 51-сон манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг иш билан таъминланганлиги ҳамда улар меҳнат қилаётган ишлаб чиқариш объектларидаги шароитларни  ўрганган эди.