Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича (омбудсман) халқ ва давлат органлари ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириш мақсадида «Омбудсман мактаби» тадбирларини ўтказиб келмоқда. Ўзаро мулоқот платформасига айланган «Омбудсман мактаби» тадбирлари доирасида фуқаролар қабули ҳам ташкил этилиб, улар мурожаатлари қабул қилинмоқда. Муҳими, аҳолига уни қийнаётган масала тегишли давлат органлари вакилларига ҳам тўғридан тўғри, шу вақтнинг ўзида мурожаат қилиш имконияти яратилмоқда.