Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
хабар
Қонунчилик ташаббуси борасида хорижий тажриба ўрганилди.
15 Окт
Жорий йилнинг 14–15 октябрь кунлари ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда, ЕХҲТнинг 2025–2026 йилларга мўлжалланган лойиҳаларини Ўзбекистонда амалга ошириш доирасида “Хорижий омбудсманлар томонидан қонунчилик ташаббуси институтининг қўлланилиши” мавзусида тренинг ташкил этилди.
Варшавада Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш натижалари тақдим этилди
11 Окт
2026 йил 9 октябрь куни Польша Республикасининг Варшава шаҳрида ўтказилаётган «Инсон ўлчови бўйича Варшава конференцияси» доирасида «Янги Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш: ислоҳотлар натижалари» мавзусида сайд-ивент ташкил этилди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова маърузачи сифатида иштирок этди.
Омбудсман Варшавада ўзбекистонлик ёшлар билан учрашди
11 Окт
2026 йил 9 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Польша Республикасининг Варшава шаҳрига хизмат ташрифи доирасида Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасида ўзбекистонлик ёшлар билан учрашди.
Омбудсман ва ЕХҲТ: инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги ҳамкорлик
09 Окт
2026 йил 8 октябрь куни «Инсон ўлчови бўйича Варшава конференцияси» доирасида «Тенгликни таъминлаш механизмлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларни мустаҳкамлаш: инклюзив жамиятни шакллантиришда ЕХҲТнинг жойлардаги миссиялари тажрибаси» мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова маъруза билан иштирок этди.
Омбудсман ва ЕХҲТ ДИИҲБ ўртасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
08 Окт
Жорий йилнинг 5–15 октябрь кунлари Варшава шаҳрида ўтказилаётган “Инсон ўлчови бўйича Варшава конференцияси” доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директорининг биринчи ўринбосари Теа Жалиашвили, Инсон ҳуқуқлари департаменти раҳбари Сьюзан Керр ҳамда Инсон хукуклари департаменти катта маслахатчиси Йоханнес Хайлер билан учрашди.
Варшава конференциясида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий механизмларини кучайтириш бўйича амалга оширилган ишлар тақдим этилди
07 Окт
Жорий йилнинг 5–15 октябрь кунлари Варшава шаҳрида ўтказилаётган “Инсон ўлчови бўйича Варшава конференцияси”да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова иштирок этмоқда.
Сурхондарёда реабилитация марказидаги 31 нафар аёл ва бола комплекс тиббий кўрикдан ўтказилди
06 Окт
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Сурхондарё вилояти ҳудудий марказида яшаётган аёллар ва уларнинг фарзандлари учун комплекс тиббий кўрик ташкил этилди.
“Омбудсман соати”: ўқувчиларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги хабардорлиги оширилмоқда
02 Окт
Ҳуқуқий саводхонликни ёшликдан шакллантириш — қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат тамойилларини қарор топтиришда муҳим аҳамиятга эга. Шу мақсадда “Омбудсман соати” дарслари бутун республика бўйлаб ташкил этилмоқда.
Ҳурматли устоз ва мураббийлар!
01 Окт
Сизларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.
Омбудсман ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди
30 Сен
2026 йилнинг 30 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонасининг Минтақавий вакил ўринбосари Эннио Боати ҳамда Бошқарманинг Глобал операциялар бўлими Инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси Жоана Микель Желаберт билан учрашди.
Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга оид қонун лойиҳаси жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди
29 Сен
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари ҳамда фаол жамоатчилик вакиллари иштирокида ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.
“Омбудсман мактаби”: фуқаролар мурожаатларида кўтарилган масалалар жойларда муҳокама қилинди
25 Сен
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” платформаси доирасида ҳудудларда фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.