2023 йилнинг 29 ноябрь куни Минск шаҳрида МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича Комиссиясининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Гибрид шаклида бўлиб ўтган муҳокамаларда Ўзбекистон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ҳамда Ҳамдўстлик Бош котиби ва МДҲ ижроия қўмитаси вакиллари иштирок этишди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси томонидан Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова бошчилигидаги делегация аъзолари иштирок этишди. Делегация таркибида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директорининг биринчи ўринбосари М.Тиллабаев ҳам қатнашди.