Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича интерактив дарслар: “Омбудсман соати” орқали 1000 дан ортиқ ўқувчи қамраб олинди
Ўқувчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини кенгайтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бўйича билим ҳамда кўникмаларини мустаҳкамлашга қаратилган “Омбудсман соати” машғулотлари мамлакат миқёсида тизимли равишда йўлга қўйилди. Навбатдаги дарсларда 1000 дан ортиқ ўқувчилар қамраб олинди.  

Хусусан, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Бухоро вилояти Ромитан туманидаги 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 40-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби, Қашқадарё вилоятининг Муборак, Қамаши ва Косон туманларидаги 1, 2, 6, 7, 63, 100-сонли умумтаълим мактаблар ҳамда Политехникумда, Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 7, 48 ва 6-сонли умумий ўрта таълим мактабларида машғулотлар ташкил этилди.

Эркин мулоқот шаклида ўтган дарсларда видео дарсликлар ва интерактив усуллардан кенг фойдаланилди. Уларда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, болалар ҳуқуқлари, интернет ва ахборот хавфсизлиги, Омбудсман фаолияти  хамда кибержиноятчиликни олдини олиш масалалари тушунтирилди. “Ҳуқуқларимни ким таъминлайди?” мавзусида савол-жавоблар бўлиб ўтди. Атроф-муҳитни асраш ва инсон ҳуқуқлари ўзаро боғлиқ экани ҳаётий мисоллар орқали ёритилди.

Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан ўтказилаётган машғулотлар ўқувчиларнинг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида кенгроқ кўникмага эга бўлишларига замин яратмоқда.

 

 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати.