Учрашув чоғида марказда вақтинча яшаб келаётган Ўзбекистон фуқароси бўлган вояга етмаган болалар билан суҳбатлар ўтказилди. Болаларнинг ҳар бири билан бевосита мулоқотда уларнинг таълим олиши, соғлиғи ва психологик ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди. Болалар суҳбатда уларга таълим олиш ва дам олиш учун барча имкониятлар яратилганини, тарбиячилар меҳр ва эътибор билан муносабатда бўлаётганини айтишди.
Ҳозирги вақтда ушбу муассасада 5 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган болалар сақланмоқда. Уларни тез орада Ўзбекистонга яқинлари бағрига қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Учрашувда Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Россия Федерациясидаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакиллари иштирок этдилар.
Таъкидлаш лозимки, Омбудсман Россияга ташрифи давомида мамлакатда ишлаётган ва ўқиётган ҳамюртаримиз, хорижлик фуқароларни вақтинча сақлаш марказларида сақланаётган ўзбекистонликлар ҳамда вояга етмаган болалар яшаётган муассасаларда бўлиб, уларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий аҳволини ўрганди. Ташрифлар чоғида юртдошларимиз билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, улар томонидан билдирилган масалаларга аниқ ечим топиш бўйича амалий чоралар кўрилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйичавакили (омбудсман) Ахборот хизмати






