Қайд этиш лозимки, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича Миллий комиссиянинг 2025 йил 16 апрелдаги йиғилишида Миллий комиссия аъзолари ҳудудларга бириктирилган, жумладан Омбудсман Навоий вилоятига бириктирилган эди.
Йиғилишда 2025 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар танқидий-таҳлилий ўрганилиб, соҳадаги долзарб масалалар ва келгусидаги вазифалар муҳокама этилди.
Таъкидланишича, Навоий вилоятида жорий йилнинг 9 ойи давомида одам савдоси ва муносиб меҳнат масалалари бўйича 12 та йиғилиш ўтказилиб, аҳоли, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида 480 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ташкил этилган. Уларда 7,5 мингдан зиёд фуқаролар иштирок этган.
Тадбирда ҳудудий комиссия ва унинг таркибидаги кичик комиссиялар барча шаҳар, туман ҳудудий комиссияларининг ишини тизимли йўлга қўйиш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтиришга қаратилган қатор чоралар белгилаб олинди.
Йиғилиш якунида одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат шароитларини таъминлаш бўйича тегишли ташкилотларга аниқ вазифалар юклатилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






