Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Конституцион қадриятлар ва инсон ҳуқуқлари: Боку халқаро конференциясида Ўзбекистон тажрибаси
2025 йил 12 ноябрь куни Боку шаҳрида “Замонавий ҳуқуқий тизимларда Конституция ва қонун устуворлиги” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Тадбир Озарбайжон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганига 30 йил тўлиши ҳамда мамлакатда “Конституция ва суверенитет йили” деб эълон қилинишига бағишланди.

Халқаро конференция Озарбайжон Республикаси Конституциявий суди ташаббуси билан ташкил этилди ҳамда унда халқаро ташкилотлар, омбудсманлар, конституциявий судлар раҳбарлари, олим ва тадқиқотчилар иштирок этдилар.

Тадбирнинг очилиш қисмида Озарбайжон Республикаси Президенти иштирокчиларга видеомурожаат йўллади. Тадбирнинг “Конституцион қадриятлар ва инсон ҳуқуқлари: глобал тенденциялар ва чақириқлар” мавзусидаги илк шўба сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ҳам маъруза билан иштирок этди. У ўз чиқишида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган конституциявий ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижаларига алоҳида тўхталди.

Шунингдек, тадбирда Албания, Баҳрайн, Грузия, Молдова, Покистон Таиланд, Туркия, Қирғиз ва Қозоғистон каби давлатлар вакиллари ўз маърузалари билан иштирок этишди. Конституциявий ислоҳотлар бўйича турли давлатлар тажрибасини ўрганиш ва уларни қиёсий таҳлил қилиш конференциянинг асосий йўналишларидан бири бўлди. Тадбир иштирокчилари инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қонун устуворлигини мустаҳкамлаш ҳамда давлат суверенитетини ҳимоя қилиш борасидаги халқаро амалиётлар билан ўртоқлашдилар.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати