Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманлар рақамлаштириш шароитида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тажриба алмашишди
2025 йил 23 октябрь куни Москвада “Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муаммолари: омбудсманларнинг энг яхши тажрибалари алмашинуви” мавзусидаги IX халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Тадбирда Европа, Осиё, Африка, Лотин ва Жанубий Америкадан, жами 60 дан зиёд давлатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакиллари ҳамда халқаро ташкилотлар иштирок этди.

Анжуман доирасида рақамли жамиятда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шахсий маълумотларни муҳофаза этиш, рақамли тенгсизликни камайтириш, киберхавфсизликни таъминлаш ва интернетда деструктив контентнинг олдини олиш каби масалалар муҳокама қилинди

Омбудсман Феруза Эшматова таъкидлаганидек, рақамлаштириш — бу фақат замонавий технологияларни жорий этиш эмас, балки инсон ҳуқуқларини таъминлашнинг очиқ, тезкор ва самарали механизмларини яратиш демакдир.

Рақамли жараёнларда ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳурмат қилиниши, маълумотлар билан ишлашда шаффофлик ва масъулият тамойилларига риоя этилиши зарур.

Маьлумки, Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, рақамли трансформация жараёнлари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасини ҳам қамраб олгани таъкидланди.

Конференция якунларига кўра, иштирокчилар рақамлаштириш жараёнларининг турли давлатлардаги амалий тажрибалари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда рақамли технологиялардан фойдаланишнинг илғор усуллари ва рақамли хавфсизликни таъминлаш масалалари бўйича фикр алмашдилар.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати