Учрашувда “Омбудсман клуби” аъзолари дарсдан кейин амалиёт ўташи давомида қонунчилик таҳлили, мурожаатлар билан ишлаш, мониторинг ташрифларида иштирок этиш каби йўналишларда кўникмаларга эга бўлиши бўйича имкониятлар яратилгани қайд этилди.
Таъкидланишича, 2021 йилдан бошлаб ТДЮУ талабаларидан жами 250 дан ортиқ Омбудсман клуби аъзолигига аризалар келиб тушган, 150 га яқин талабалар бутун ўқув йили давомида Омбудсманда амалиёт ўтаб, ўзларини назарий билимларини мустаҳкамлаб, маълум даражадаги амалий кўникмаларга эга бўлишган. Ҳозирги қадар 5 нафар Омбудсман клубининг фаол аъзолари ишга олинган.
Давра суҳбати савол-жавобларга бой тарзда, эркин мулоқот шаклида ўтказилди. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили талабалар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берди. Ушбу давра суҳбати орқали иштирокчилар Омбудсманнинг ваколатлари ва унга келиб тушаётган мурожаатлар, инсон ҳуқуқларининг кафолатланиши борасидаги халқаро ва миллий тажриба ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






