Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
хабар
“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида»ги  қонун лойиҳасида қандай янги нормалар акс этган?
29 Июл
Жорий йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилиб, концептуал маъқулланган эди.
23 Июл
2024 йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Инсон ҳуқуқларига оид тренинг: БМТ механизмлари билан ўзаро ҳамкорлик
16 Июл
2024 йилнинг 16 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Марказий Осиё учун минтақавий бўлинмаси ҳамкорлигида Омбудсман Котибияти ходимлари жумладан, Омбудсманнинг минтақавий вакиллари учун навбатдаги тренинг ўтказилди. Мазкур семинар  БМТнинг шартномавий органларига муқобил ҳисоботларни тайёрлаш бўйича билим ва кўникмаларини оширишга бағишланди.
Фракция йиғилишларида янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди
15 Июл
2024 йилнинг 15 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциялари йиғилишларида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган — янги таҳрирдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қўмита аъзоларига Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар таҳлили бўйича ахборот тақдим қилинди.
13 Июл
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Аёллар колониясидаги 998 нафар маҳкумага тузалиш йўлига ўтганлиги бўйича хулоса берилди
08 Июл
Жорий йилнинг 5 июль куни 21-сон жазони ижро этиш колониясида маҳкумаларнинг тузалиш йўлига ўтган ёки ўтмаганлигини аниқлаш мезонлари бўйича комиссия йиғилиши ўтказилди. Комиссия аъзолари таркибида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Тошкент шаҳридаги минтақавий вакили ҳам иштирок этди.
Сирдарёда навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбири ташкил этилди
03 Июл
2024 йилнинг 28 июнь куни Сирдарё вилояти Ховос туманидаги 1-сонли умумий умумтаълим мактабида навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбир ўтказилди. Унда “Дўстлик”, “Тинчлик”, “Истиқлол” маҳаллалари аҳолиси қамраб олинди.
Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди
02 Июл
Жорий йилнинг 2 июль куни Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Миллий комиссия раиси Танзила Нарбаева олиб борди.
Омбудсман Санкт-Петербургдаги юртдошларимиз мурожаатларини  ўрганди
29 Июн
2024 йилнинг 28 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза ЭшматоваСанкт-Петербург шаҳрига ташрифи давомида ушбу мамлакатда яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан учрашди.
Ўзбекистон, Россия ва Венесуэла Омбудсманлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
28 Июн
Хабарингиз бор, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсма) Ф.Эшматова 2024 йилнинг 27 июнь куни Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
МДҲга аъзо давлатлари ўртасида миграция масаласи бўйича ҳамкорлик қўшничилик алоқаларини янада мустаҳкамланишига хизмат қилади – Омбудсман. МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси йиғилиши тафсилотлари   
27 Июн
Бугун, 2024 йилнинг 27 июнь куни Санкт-Петербург шаҳрида МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда мазкур Комиссия аъзоси, Ўзбекистон Республикасидан вакил сифатида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова иштирок этди. Шунингдек, муҳокамаларда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон вакиллари ҳам иштирок этишди.
Қорақалпоғистоннинг чекка ҳудудларида яшовчи фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
26 Июн
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили марказдан олис ҳудудларда жойлашган Беруний ва Элликқалъа туманларида “Омбудсман мактаби” тадбирларини ўтказди.