Андижонда фуқароларнинг мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлардан, ижтимоий соҳада аҳолига яратилаётган шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида хабардорлигини оширишга қаратилган навбатдаги “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди. Унда Асака туманидаги “Амир Темур”, “Қадрият”, “Дўстлик”, “Ўзбекистон”, “Муқумий”, “Юксалиш”, “Бирлик”, “Бирдамлик”, “Байнал-Минал” МФЙ ларида яшовчи 100 нафарга яқин аҳоли ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.