Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
GANHRI тавсиялари муҳокама қилиниб, кейинги қадамлар белгилаб олинди
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилаётган семинар-тренингнинг иккинчи кунида Омбудсман институтининг бюджет жараёни, стратегик ривожланиш режаси, ташкилий тузилмаси, ҳудудлардаги фаолияти ҳамда институционал салоҳияти бўйича тақдимотлар намойиш этилди. Шунингдек, иштирокчилар билан аккредитация жараёнининг асосий талаблари юзасидан савол-жавоб ва фикр алмашувлар ўтказилди.

Тадбирнинг амалий қисмида иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда иш олиб бориб, SCA тавсияларини амалга ошириш ҳамда Омбудсман институтининг халқаро мақомини оширишга қаратилган кейинги қадамлар бўйича йўл харитаси лойиҳасини ишлаб чиқдилар. Унда институционал мустақилликни кучайтириш, фаолият самарадорлигини ошириш ва GANHRI доирасидаги аккредитация мақомини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи устувор йўналишлар белгилаб олинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати