Унда Ногиронлар ассоциацияси, Ногиронлар жамияти, Карлар жамияти, Ижтимоий ҳимоя агентлиги, Тошкент давлат юридик университети Ўзбекистон Миллий университети илмий тадқиқотчилари ва бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг соҳа мутахассислари иштирок этди.
Омбудсман парламент назорати субъекти сифатида ногиронлиги бўлган шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши ҳолатини ўрганиш, соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда қабул қилинган ҳужжатларнинг ижросини мониторинг қилишга алоҳида эътибор қаратади.
Бугунги кунда ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқини таъминлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилган. Шу билан бирга, уларнинг Омбудсманга мурожаат қилиши, шахсий ва сайёр қабулларда иштирок этиши, ахборот олиши ҳамда ҳуқуқий ҳимоя механизмларидан тўлиқ ва тенг фойдаланиши учун қўшимча қулайликлар яратиш зарурати мавжуд.
“Инклюзив Омбудсман” лойиҳаси Омбудсман институтини ногиронлиги бўлган шахслар учун жисмоний, рақамли ва коммуникацион жиҳатдан қулай инсон ҳуқуқлари институтига айлантиришга қаратилган комплекс ташаббус ҳисобланади.
Лойиҳа доирасида кўриш, эшитиш ёки нутқ имконияти чекланган шахсларнинг Омбудсманга аудио ва видео шаклда мурожаат юбориши учун махсус Telegram-бот ишлаб чиқиш, расмий веб-сайтни халқаро инклюзивлик стандартларига мослаштириш масалалари кўзда тутилган.
Шунингдек, Ногиронлиги бўлган шахсларга яратилган шароитларни фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳамкорликда жойларга чиққан ҳолда ўрганиш, чекка ва олис ҳудудларда сайёр қабуллар ва мониторинг тадбирларини ўтказиш ҳам назарда тутилмоқда. Шу муносабат билан, Омбудсман билан ҳамкорликда олий таълим муассасаларида тўсиқсиз муҳит яратилганлик шароитларни ўрганиш ишлари бошлангани қайд этилди. Бундай ўрганишлар натижасида аниқланган ҳолатлар бўйича тегишли давлат органларига таклиф ва тавсиялар киритилади.
Мулоқот якунида билдирилган фикр ва таклифларни “Инклюзив Омбудсман” лойиҳасини такомиллаштиришда инобатга олиш, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган устувор йўналишлар ва вазифалар белгилаб олинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






