Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қўқондаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ҳамшира штати ажратилмаган
06 Июл
2022 йилнинг 20 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов Қўқон шаҳар ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасида бўлиб, у ерда сақланаётган шахсларнинг шароитлари билан танишди.
Фарғона вилоятидаги Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига мониторинг ташкил этилди
05 Июл
2022 йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов Фарғона вилоят ИИБ Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлими вақтинча сақлаш ҳибсхонасида бўлиб, у ерда сақланаётган шахсларнинг шароитлари билан танишди. Мониторингда Фарғона вилоят прокуратурасининг ички ишлар идораларида қонунлар ижроси устидан назоратни таъминлаш бўлими прокурори С. Игамбердиев, «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилотининг Фарғона шаҳар бўлими раҳбари М.Жўраевлар ҳам иштирок этишди.
Қийноққа солиш ҳолатларини олдини олиш бўйича жазони ижро этиш муассасаси ходимлари учун семинар ташкил этилди
04 Июл
2022 йилнинг 2 июль куни Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидаги 1-минтақавий мувофиқлаштириш маркази, 21-сон жазони ижро этиш муассасасининг 70 нафардан ортиқ ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.
Марказий Осиё давлатлари Омбудсманларининг I-форуми бўйича халқаро экспертлар фикри
04 Июл
Хабарингиз бор, 2022 йилнинг 28 июнь куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори, Халқаро қамоқхоналар ислоҳоти (PRI) ташкилотлари билан ҳамкорликда Марказий Осиё давлатлари Омбудсманларининг I-Форуми ўтказилган эди. Мазкур форум “Марказий Осиё давлатлари Омбудсманларининг инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдаги ҳамкорлиги” мавзусига бағишланди.
Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
01 Июл
Жорий йилнинг 30 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова фуқаролар мурожаатларини шахсан қабул қилди.
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Р. Маҳмудованинг Марказий Осиё давлатлари Омбудсманларининг I форумининг аҳамияти ҳақидаги фикри
01 Июл
Форум доирасида Марказий Осиё давлатлари Омбудсманлари ўртасида меморандумлар ҳамда Тошкент декларацияси қабул қилинди.
Ўзбекистон ва Туркманистон Омбудсманлари учрашишди
01 Июл
Шу кунларда, Марказий Осиё давлатлари Омбудсманларининг I-форуми доирасида қатор халқаро учрашувлар ташкил этилмоқда. Жумладан, 2022 йилнинг 1 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Туркманистон Республикасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакили - Омбудсмен Яздурсун Гурбанназарова билан учрашди.
Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда халқаро ҳамкорлик
30 Июн
Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) биносида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили Алия Юнусова ҳамда Туркманистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакили-Омбудсмен Яздурсун Гурбанназарова иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Марказий Осиё давлатлари Омбудсманларидан иборат делегация аъзолари Самарқанд вилоятига ташриф буюришди
29 Июн
2022 йилнинг 29 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ташаббуси билан ташкил этилган Марказий Осиё давлатлари Омбудсманларининг I-форуми доирасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон Омбудсманларидан иборат делегация аъзоларининг Самарқанд вилоятига ташрифи амалга оширилди.