Москва шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Элчихонасида ташкил этилган мулоқотда ватандошларимиз ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалалар, жумладан, вақтинча ишлаш учун кетган шахслар дуч келаётган муаммолар юзасидан фикр алмашишди. Шунингдек, айрим фуқаролар Россия ва Ўзбекистон ҳудудидаги яқин қариндошлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда кўмак сўраб мурожаат қилишди.
Очиқ ва самимий шаклда ўтган учрашувда Феруза Эшматова ҳамюртларимизнинг мамлакатимиз ривожига қўша оладиган улкан салоҳиятига алоҳида эътибор қаратди.
Омбудсман хизмат ташрифи доирасида Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Татьяна Москалькова билан ҳам учрашади.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати