Учрашув давомида томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тажриба алмашдилар.
Меҳмонлар Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида сўнгги йилларда амалга оширилган ишлар ва эришилган натижаларни эътироф этишди.
Томонлар, шунингдек, инсон ҳуқуқлари йўналишига сунъий интеллектни жорий этишнинг аҳамияти, экологик муаммолар ҳамда халқаро стандартлар, жумладан, Нелсон Мандела қоидалари ва Истанбул протоколини қўллаш бўйича фикр алмашдилар.
Томонлар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш ва келгусида янада мустаҳкамлашга келишиб олдилар.
Учрашув очиқ ва конструктив руҳда ўтди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати