Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманга юборилган мурожаатлар асосида мониторинг ташрифи амалга оширилди
13 Янв
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га Навоий вилоятидаги 4 ва 5-сон жазони ижро этиш колонияларида жазо муддатини ўтаётган икки нафар маҳкумнинг яқин қариндошлари томонидан мурожаатлар келиб тушди.
Ижтимоий ҳимоя тизимида инсон ҳуқуқлари механизмлари
10 Янв
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги марказий аппарати ходимлари учун "Ижтимоий ҳимоя тизимида инсон ҳуқуқлари механизмлари" мавзусида тренинг ўтказилди.
2025 йилги Давлат дастури лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
08 Янв
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.
Намангандаги 6-сон тергов ҳибсхонасидан юборилган мурожаатлар ўрганилмоқда
07 Янв
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Наманган вилоятидаги минтақавий вакили Ж.Валиев 6-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Қашқадарёдаги ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига мониторинг ташрифи амалга оширилди
06 Янв
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили томонидан Яккабоғ туманида жойлашган Қашқадарё вилояти ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига мониторинг ташрифи амалга оширилди. Унда жамоатчилик гуруҳи вакиллари ҳам иштирок этди.
Фуқаронинг ижтимоий ҳуқуқи тикланди
04 Янв
Омбудсманга мурожаат қилган фуқаро пенсия миқдори тўғри ҳисобланмагани сабабли ўз ҳуқуқларини тиклашни сўради. У пенсияси 920 000 сўм этиб белгиланганини, аммо иш ҳақи тўлиқ ҳисобланмагани сабабли ҳақиқий миқдордан анча кам маблағ олаётганини таъкидлаган. Фуқаро бу муаммо бўйича Зангиота тумани Пенсия бўлимига мурожаат қилган, аммо унинг мурожаати юзаки ўрганилиб, рад этилган.
Омбудсман таъсир чораси киритилгандан сўнг Бухородаги қатор ёпиқ муассасалардаги шароитлар яхшиланди
27 Дек
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили вилоят “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйи ҳамда Қоракўл туманида жойлашган “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйига амалга оширган мониторинг ташрифларида қатор камчиликлар аниқланиб, ушбу ҳолатларни зудлик билан бартараф этиш бўйича тегишли ташкилотга Омбудсман хулосаси киритилган эди.
Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти Олий Мажлисга тақдим этилди
26 Дек
Олий Мажлис палаталари кенгашларининг 2022 йил 15 июлдаги қўшма қарори билан Омбудсман Ф.Эшматова бошчилигида 14 нафар депутатлар, сенаторлар, нодавлат ташкилотлар ва жамоатчилик вакилларидан ташкил топган Қорақалпоғистонда рўй берган воқеаларни ўрганиш бўйича комиссиянинг ахбороти Парламент палаталари кенгашларининг қўшма йиғилишида кўриб чиқилди.
Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
25 Дек
Жорий йилнинг 25 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.