Тадбирда Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Мусулмонлар қозиёти, Хотин-қизлар қўмитаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда соғлиқни сақлаш тизими вакиллари иштирок этди.
Мулоқот давомида иштирокчиларга оилавий (маиший) зўравонлик учун белгиланган маъмурий ва жиноий жавобгарлик, ҳимоя ордери талаблари, шунингдек тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг қонунчиликда назарда тутилган ҳуқуқлари ва ҳимоя чоралари тушунтирилди. Шу билан бирга, оилавий низоларни зўравонликсиз ҳал этиш, ўзаро ҳурмат, масъулият ва мулоқот маданияти масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир эркин мулоқот шаклида ўтказилиб, иштирокчиларнинг айримлари билан якка тартибда суҳбатлар ташкил этилди. Улар билдирган мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Ҳамкор ташкилотлар билан бундай тадбирларни Қорақалпоғистон Республикасининг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам давом эттириш бўйича келиб олинди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати






