Жорий йилнинг 23 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили О.Оллаёров Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм вилояти минтақавий филиалига мониторинг ташрифини амалга оширди. Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили ҳам иштирок этди.