Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“Болалар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди
16 Дек
Жорий йилнинг 14-15 декабрь кунлари Болалар Омбудсмани, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, Бош прокуратура ҳамда ЕХҲТ ҳамкорлигида “Болалар ва ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
ОМБУДСМАННИНГ ХОРАЗМДАГИ МИНТАҚАВИЙ ВАКИЛИ 11-СОН ТЕРГОВ ҲИБСХОНАСИДА МАҲБУСЛАРГА ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАРНИ ЎРГАНДИ
15 Дек
2021 йилнинг 14 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили (омбудсман) Хамро Бектемиров Урганч шаҳар 11-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Болалар Омбудсмани ташаббуси билан Вояга етмаганлар сақланадиган ёпиқ муассасаларда болалар иштирокида театр томошалари ташкил этилмоқда
15 Дек
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори ва Болалар Омбудсмани ташаббусига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва ЕХҲТ томонидан тасдиқланган 2021-2022 йилларда Ўзбекистон ЕХҲТ лойиҳаларини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 41 бандида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профлактикасида ва бир нечта дастурлар доирасида ҳамкорлик қилиш белгиланган.
Омбудсман Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди
15 Дек
2021 йилнинг 15 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Швейцариянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Константин Оболенский билан учрашди.
Туркий тилли давлатлар Омбудсманлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди
14 Дек
2021 йилнинг 14 декабрь куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Туркия давлати Омбудсманлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича  миллий марказлар вакилларининг видеоконференцалоқа шаклидаги учрашуви бўлиб ўтди.
Пенитенциар муассасалардаги ходимлар малакаси оширилмоқда
13 Дек
ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ва жазони ижро этиш муассасалариларидаги ташкилий бўлим (бўлинма) ходимлари учун Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ўқув семинар ташкил этилди.
“Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони совриндорлари эълон қилинди
10 Дек
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги амалий ишлари, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат ташкилотлардаги фаолияти, аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқлари тарғиботи, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги таълим ва илмий тадқиқотлари, экологик ҳуқуқларни ҳимоя қилиш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ фуқаролар ва ташкилотлар ҳамда халқаро ташкилот вакиллари «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Гендер тенглигини таъминлаш бўйича Омбудсманлар учрашуви ўтказилди
09 Дек
2021 йилнинг 9 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Халқаро Инсон ҳуқуқлари куни арафасида Қозоғистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили “БМТ - аёллар” тузилмаси билан ҳамкорликда гибрид шаклида ташкил этилган учрашувда иштирок этди.
9 декабрь - Ўзбекистон Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилган кун
09 Дек
Умримизнинг мазмуни, асосий мақсади ва келажагимиз бу – болалардир. Уларни комил инсон бўлиб вояга етишида иштирок этиш нафақат ота-оналарнинг, балки бутун жамиятнинг бурчидир. Болаларни асраш, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида жахонда турли ҳил чора-тадбирлар кўрилади, конвенциялар, меморандумлар, декларациялар, келишувлар имзоланади.