Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарё вилоятидаги ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди
Жорий йилнинг 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда унинг ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича Жамоатчилик гуруҳлари аъзолари томонидан Сирдарё вилоятидаги ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари амалга оширилди. Унда “Ҳуқуқий таянч”, “Мадад” ННТ вакиллари, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда Котибият ходимлари иштирок этишди.

Жамоатчилик гуруҳи аъзолари дастлаб, 8-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкум ва маҳбусларнинг сақлаш шароитларини ўрганишди.

Маҳкум ва маҳбусларнинг яқин қариндошлари ҳамда терговчи адвокатлар билан учрашув хоналари ҳолатлари ўрганилди.

Ҳибсхонада 1 та тиббий бўлинма мавжуд бўлиб, тиббиёт ходимларига 10 та штат ажратилган, ҳозирги кунда бўш иш ўринлари йўқ.  Тартибот биносининг барча тиббиёт хоналари тўлиқ тиббий ускуналар ва жиҳозлар таъминланган. Тиббиёт хоналари қайта таъмирланган бўлиб, етарли дори-дармон захираси мавжудлиги аниқланди.

Маҳкум ва маҳбуслар билан жамоавий ҳамда якка тартибда суҳбатлашилди ва улар мурожаатлари ўрганилди.

Шунингдек, тергов ҳибсхонага олиб келинадиган ногиронлиги бор маҳбус ва маҳкумларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Мониторинг доирасида 40-сон Манзил-колонияда маҳкумларга яратилган шароитлар ҳам ўрганилди. Мониторинг давомида яшаш ва овқатланиш, меҳнат қилиш шароитлари ўрганилди.

Шунингдек, ташриф давомида маҳкумлар билан якка тартибда суҳбат ўтказилди.

Омбудсман ҳамда унинг ҳузуридаги миллий превентив механизм доирасида фаолият юритувчи Жамоатчилик гуруҳлари томонидан республика бўйлаб ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган муассасаларга мониторинг ташрифлари давом эттирилади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати