Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ҳурматли мурожаатчи,
22 Фев
Ҳозирда www.ombudsman.uz сайтида вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари ва маълумотлар базаси билан интеграциялашган, Омбудсман ва унинг минтақавий вакилларига келиб тушаётган мурожаатларнинг қайд этилиши, умумлаштирилиши ва тизимлаштирилган ҳолда кўриб чиқилиши устидан назорат қилишни таъминловчи Ягона ахборот тизими бўйича ишлар амалга оширилмоқда. Шу сабабли www.ombudsman.uz сайтининг бош саҳифасидаги “Интернет қабулхона” хизматининг ишга тушиш муддати узайтирилган. Ҳозирда бу борадаги ишлар якунланиш арафасида.
21 Фев
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети Юридик клиникасида “Бола ҳуқуқлари: туғилганликни қайд этишнинг миллий ва халқаро амалиёти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Омбудсманнинг Қашқадарёдаги минтақавий вакилига маҳкумлардан қандай мурожаат келиб тушди?
18 Фев
2022 йилнинг 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Муродулла Нормурадов Қарши шахридаги  2- ва 3- сонли жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумларнинг яшаш шароитлари билан танишди.  
Тошкентда “Демократлаштириш, фаол фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқлари устуворлиги” мавзусида халқаро мунозара клуби ташкил этилди
17 Фев
2022 йилнинг 17 февраль куни Тошкент шаҳри Марказий Осиё давлатларининг “ақл марказлари”, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва халқаро экспертлар учун мулоқот майдонига айланди. Ушбу мулоқот майдонида қатор давлат органлари вакиллари билан бир қаторда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳам иштирок этди. Шу куни Халқаро мунозара клубининг “Демократлаштириш, фаол фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқлари устуворлиги” мавзусида навбатдаги сессияси ташкил этилди.
БМТ Қўмитаси 81-сессиясида Ўзбекистоннинг Олтинчи даврий ҳисоботи кўриб чиқилади
16 Фев
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хотин-қизларни камситишнинг барча шаклларига барҳам бериш бўйича қўмитасининг 81-сессияси 2022 йил 7 февралда гибрид шаклда бошланди ва 25 февралгача давом этади. Сессияда 15-16 февраль кунлари Ўзбекистон Республикасининг Олтинчи даврий маърузаси кўриб чиқилади.
Болаларни зўравонлик, шавқатсиз муносабат ва эксплуатациядан, хусусан, фавқулодда вазиятларда ҳам ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган стандарт операцион тартиб-қоидалари ишлаб чиқилмоқда
15 Фев
2022 йилнинг 15 январь куни Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил ҳамда вазирликлар, ёшлар ташкилотлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ЮНИСEФ вакиллари тармоқлараро стандарт фаолият тартибларини муҳокама қилдилар. Мазкур ҳужжат болаларни зўравонлик, шавқатсиз муносабат ва эксплуатациядан, хусусан, фавқулодда вазиятларда ҳам ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган.
Ялпи мажлисда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ҳамда Бола ҳуқуқлари бўйича вакилининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотлари маъқулланди
15 Фев
2022 йил 15 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини эшитдилар.
Тадбиркорларга 145 млн. сўмлик ортиқча тўланган солиқ тўловлари қайтариб берилди
14 Фев
Жорий йилнинг 14 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
“Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг аъзолари Омбудсманнинг 2021 йилдаги фаолиятини қандай баҳолади?
14 Фев
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.