Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Қорақалпоғистондаги минтақавий вакили ногиронлиги бўлган шахслар мурожаатларини ўрганди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ўз фаолиятида аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Чунки, Омбудсманга юборилаётган мурожаатлар таҳлили сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш, яшаш шароитларини яхшилаш борасидаги ислоҳотлардан хабардор этиш зарурлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун 2022 йилдан эътиборан республиканинг чекка ҳудудларида маҳаллалар кесимида фуқароларга яратилган имконият ва имтиёзлардан аҳоли хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили томонидан Нукус шаҳрида “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди. Унда ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Тиббий-меҳнат эксперт комиссияси, «Мадад» нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда «Ногиронлар жамияти» вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан берилган барча саволларига атрофлича жавоб берилди ва уларнинг таклифлари эшитилди.

Тадбир якунида Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили Ж.Шлымбетов фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабулда 40 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаат қилишди. Уларда асосан бепул даволаниши учун ордер олиш, соғлиғини тиклаш учун дори-дармонлар, ногиронлик нафақасини олиш, ногиронлик аравачасини олиб бериш, уй-жой, моддий ёрдам бериш масалалари кўтарилди.

Қабулда 6 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилди ва 38 та мурожаат назоратга олинди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати