Мамлакатимизда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини янада кучайтириш, жумладан, қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёхуд қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Қолаверса, қийноққа солишнинг барвақт олдини олиш, у билан боғлиқ мурожаатларни тезкор равишда холисона кўриб чиқиш, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга мониторинг ташрифларини мунтазам амалга ошириш бўйича ҳам тизимли ишлар йўлга қўйилди.
Мухбиримиз мазкур соҳада амалга оширилаётган чора-тадбирлар, эришилган ютуқ ва натижалар, келгусидаги устувор вазифалар хусусида тегишли идоралар мутасаддилари, маҳаллий ҳамда хорижий экспертлар фикри билан қизиқди.