Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Хоразмдаги минтақавий вакилига жавобгарликка тортилмай келинаётган шахс бўйича мурожаат келиб тушди
08 Авг
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Хоразм вилоятидаги минтақавий вакилига 2022 йил 14 июнь куни Қўшкўшпир туманида яшовчи фуқаро И.С. ариза билан мурожаат қилган.
Қорақалпоғистондаги ҳолатлар юзасидан комиссия аъзолари фуқаролар мурожаатларини мунтазам қабул қилишмоқда
05 Авг
Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича фуқаролар мурожаатларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бунда асосий эътибор инсон ҳуқуқларининг таъминланиш ҳолатлари, хусусан, ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан кўрилган чора-тадбирлар изчил ўрганилмоқда.
“Ижтимоий ишнинг профессионализацияси - ижтимоий хизматлар сифатининг кафолати” мавзусида ёзги мактаби ташкил этилди
05 Авг
2022 йилнинг 30 июль куни Самарқанд шаҳрида Ипак йўли халқаро туризм университетида Германиянинг иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги, UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ижтимоий иш мактабларининг Миллий Ассоциацияси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ) ҳамкорлигида Каритас Германия Ассоциациясининг Тожикистондаги филиали томонидан амалга оширилаётган “Ижтимоий ишнинг профессионализацияси - ижтимоий хизматлар сифатининг кафолати” мавзусида Ёзги мактаби тантанали равишда ўз ишини бошлади. 5 августга қадар бўлиб ўтиши режалаштирилган ёзги мактабда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги университетларининг ижтимоий иш кафедраси ўқитувчилари, лойиҳа ҳамкорлари ва тренерлар иштирок этишди.
Комиссия аъзолари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Конституция лойиҳасини тайёрлашга масъул қўмита аъзолари билан учрашишди
04 Авг
Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари Қорақалпоғистондаги ўрганишлари давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари билан учрашишган эди.
“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида Бухоро вилоятининг Жондор туманида ўқув машғулоти ўтказилди
03 Авг
Мамлакатимизда 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилиниши ҳамда аҳолини мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлардан ўз вақтида ва тўлақонли хабардор қилиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликнинг ривожлантиришда маҳалланинг ҳал қилувчи ролини ва аҳамиятини ошириш мақсадида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Бухоро вилояти минтақавий вакили томонидан 2022 йил 3 август куни Бухоро вилояти Жондор туманидаги Маънавият ва маърифат марказида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида “Пўлоти”, “Охших” ва “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолларини жалб этган ҳолда навбатдаги тадбир ўтказилди.
Комиссия аъзолари навбатдаги ўрганишни тергов ҳибсхонасида ўтказишди
02 Авг
Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари Нукус шаҳрида жойлашган 2-сонли Тергов ҳибсхонасига ташриф буюришди.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга жорий йилнинг 6 ойи давомида жами 325 та мурожаат келиб тушган
02 Авг
Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг фаолият йўналишларидан бири бу жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан болалар ҳамда улар қонуний вакилларининг бола ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқиш орқали боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашдир.
Омбудсман: масалани куч ишлатиш йўли билан ҳал этишга уриниш инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишидир
02 Авг
Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда фуқаролар ўртасида ўзаро жанжаллашиш, бир-бирини ҳақорат қилиш, қўл кўтариш ва бир-бирига тан жароҳати етказиш каби ҳолатлар акс этган видеохабарлар тарқалиб бормоқда.  
2022-2030 йилларда Ўзбекистонда Болаларга ғамхўрлик қилиш тизимини ноинституционаллаштириш стратегияси тайёрланмоқда
01 Авг
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 26 январда тасдиқланган “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш тизимини ноинституционаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йилнинг 29 июль куни Мувофиқлаштирувчи идоралараро гуруҳнинг ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.