Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг инсон ҳуқуқларини таъминлашдаги халқаро ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда
2024 йилнинг 20 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бюроси Марказий Осиё учун минтақавий ваколатхонасининг инсон ҳуқуқлари бўйича маслаҳатчиси Павло Бялик билан учрашди.

Суҳбат давомида Павло Бялик Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) билан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Учрашувда инсон ҳуқуқларини таъминлашда Омбудсманнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бюроси Марказий Осиё учун минтақавий ваколатхонаси билан истиқболдаги режалар муҳокама қилинди. Жумладан, ННТ ва фуқаролик жамияти вакилларини қўллаб-қувватлаш, қийноқ ҳолатлари ҳамда оилавий зўравонликларни олдини олиш ва уларни келтириб чиқувчи сабабларни бартараф этиш борасидаги қатор таклифлар бўйича фикр алмашилди.

Учрашув конструктив мулоқот ҳамда дўстона руҳда ўтди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати