Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ташаббуси билан Навоий вилоятидаги маҳкумлар тиббий кўрикдан ўтказилди
11 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Навоий вилоятидаги минтақавий вакили ҳамда прокуратура, соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари ҳамкорлигида жорий йилинг ўтган даври мобайнида Навоий худудида жойлашган жазони ижро этиш муассасаларида сайёр қабуллар ташкил этилган эди.
Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларни ўрганаётган комиссия йиғилишида тўпланган маълумотлар таҳлил қилинди ва кейинги режалар белгиланди
11 Авг
2022 йилнинг 11 август куни Қорақалпоғистон Республикасида 2022 йил июль ойида юз берган ҳолатлар ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссиянинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда комиссия аъзолари билан биргаликда, “Мадад” бепул юридик ёрдам кўрсатиш бўйича нодавлат нотижорат ташкилоти, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти”, Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий ахборот маркази, “Гуманитар ҳуқуқий марказ”, Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази ва “Тараққиёт стратегияси” маркази каби қатор фаол нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ва ОАВ иштирок этишди.
Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар белгилаб олинди
11 Авг
Жорий йилнинг 10 август куни Миллий гвардия Марказий девонида Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 4 август кунидаги "Оилавий болалар уйлари фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорини муҳокама этиш ҳамда келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирларни белгилаб олиш мақсадида навбатдаги видео-селектор шаклидаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Омбудсманнинг Сурхондарёдаги минтақавий вакилининг тавсиялари эътиборга олиндими?   Наркология тиббиёт марказининг Сурхондарё филиалига қайта мониторинг ўтказилди
10 Авг
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили Абдурашид Артиков 2022 йилнинг 23 июнь куни Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сурхондарё филиалида хизмат қилаётган ходимлар ва даволанаётган шахсларга яратилган шарт-шароитларни ўрганган эди.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий ташкилотларнинг Марказий Осиёдаги ташаббуслари доирасидаги онлайн учрашув бўлиб ўтди
10 Авг
2022 йилнинг 9 август куни шу йилнинг ноябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиёдаги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий ташкилотларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган минтақавий семинар арафасида Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар раҳбарлари ва Марказий Осиё давлатлари Омбудсманлари иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Омбудсманнинг минтақавий вакили ёрдамида онаси тергов ҳибсхонасида бўлган вояга етмаган болалар давлат ҳимоясига олинди
09 Авг
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳридаги 7-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган фуқаро Х.Н. мурожаат қилиб, уч нафар вояга етмаган фарзанди борлигини ва улар маҳбуснинг отаси Д.А. билан бирга яшаётганлигини инобатга олиб, фарзандлари учун отасини васий этиб тайинлашда амалий ёрдам сўраган.
Навоий вилоятидаги “Хўжақулобод”, “Тошқулоқ”, “Кўксарой” маҳаллалари фаоллари учун сайёр қабул ташкил этилди
09 Авг
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Жўраевга Вилоятнинг Хатирчи тумани “Хўжақулобод”, “Тошқулоқ”, “Кўксарой” маҳаллаларида яшовчи фуқаролардан маҳаллада Омбудсманнинг минтақавий вакили бошчилигида сайёр қабул ўтказилиши бўйича мурожаатлар келиб тушган эди.
Самарқанд шаҳридаги Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди
08 Авг
Жорий йилнинг 4 август куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили Диёр Хусанов “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг Самарқанд вилоят бўлинмаси раҳбари Э.Хамраев билан биргаликда Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Жиззахлик фуқаро манфаатида Омбудсман томонидан судга даъво аризаси киритилди
08 Авг
Фуқаро З.Д. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) шикоят билан мурожаат қилиб, шикоятида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Шароф Рашидов туман бўлимининг тегишли қароридан норози эканлигини, зарарли меҳнат шароитларида ишлаганлик фактини белгилаб беришда ёрдам сўраган.