Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман қабулида фуқаролар қандай масалаларда мурожаат қилишди?
2024 йилнинг 30 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматованинг навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.

Унда 30 нафардан ортиқ фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди.  Мурожаатларда пенсия, суд қарори ижросини таъминлаш, уй-жой ажратиш,  ижтимоий ва моддий ёрдам, меҳнат муносабатлари ҳамда суд-тергов жараёнларига оид масалалар кўтарилди. Бир қанча мурожаатлар бўйича фуқароларга тегишли ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

Қабул давомида олинган мурожаатларнинг барчаси Омбудсман назоратига олиниб, уларнинг баъзилари жойига чиқиб ўрганиш учун Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига юборилди. 

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайти орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати