Ўрганиш давомида марҳум билан бир туркумда ва дўстона муносабатда бўлган бир нечта маҳкумлар билан якка тартибда суҳбатлашилди.
Шунингдек, Омбудсманнинг Самарқанд вилоятидаги минтақавий вакили марҳумнинг Самарқанд вилоятида яшовчи оила аъзолари, жумладан, ота-онаси ва унинг турмуш ўртоғи билан суҳбатлашди. Улар хабарларда тарқалган кўрсатмаларини тасдиқлашди.
Омбудсманга тақдим этилган маълумотларга кўра, марҳум Ш.С. 2024 йилнинг 23 май куни колония ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудидаги ғишт ишлаб чиқариш цехи ҳудудининг орқа тарафидаги темир устунга полиэтилен ип ёрдамида ўзини осиб ўз жонига қасд қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, прокуратура идоралари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур ҳолат Омбудсман томонидан назоратга олинган ҳолда марҳумнинг яқин қариндошлари томонидан берилган мурожаат ва ишга алоқадор тўпланган бошқа ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати