Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Сурхондарёдаги шифохонада ИИБ ходими эркакни кишанлаб, жисмоний куч ишлатгани ҳолати бўйича муносабат билдирди 
12 Май
Ижтимоий тармоқлар ва ОАВ орқали 2023 йилнинг 12 май куни тарқалган ички ишлар ходими шифохонада қўли кишанланган фуқарони қийнаб, уни калтаклагани акс этган видео Омбудсманнинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили Абдурашид Артиков томонидан ўрганилди.
Омбудсманга Сирдарёдан ичимлик суви йўқлиги бўйича мурожаат келиб тушди
12 Май
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили шуҳрат Алимовга Мирзаобод тумани, “Навбахор” МФЙда яшовчи фуқаро Х.А. кўп қаватли уйлардан бирига сув келмаётгани бўйича мурожаат келиб тушди.
Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Бешариқ тумани аҳолиси мурожаатларини ўрганди
10 Май
 Жорий йилнинг 10 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов ҳамда Бешариқ тумани ҳокими Расулжон Жўраевлар туман халқ қабулхонасида фуқароларнинг сайёр қабулини ўтказишди. Унда ҳокимлик мутахассислари ҳамда тегишли мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди.
Омбудсман АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашди
10 Май
2023 йилнинг 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник билан учрашди.
Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида “Омбудсман мактаби” лойиҳаси тадбири бўлиб ўтди
08 Май
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонуннинг 20 прим 2 моддасида Вакил фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва халқаро шартномалари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ҳамда нормалари тўғрисидаги билими ва хабардорлигини ошириш чора-тадбирларини кўриши белгиланган.
Тошкент вилоятидаги 1-сон Тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди
06 Май
Жорий йилнинг 6 май куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва унинг ҳузуридаги жамоатчилик гуруҳлари вакиллари томонидан Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги 1-сон Тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифи амалга оширилди.
Навбатдаги Омбудсман мактаби тадбири Наманганнинг чекка ҳудуди бўлган Янгиқўрғон туманининг Нанай қишлоғида ўтказилди
05 Май
"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида"ги Қонуннинг 20 прим 2 моддасида Вакил фуқароларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ва халқаро шартномалари, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ҳамда нормалари тўғрисидаги билими ва хабардорлигини ошириш чора-тадбирларини кўриши белгиланган.
Нукусдаги тартибсизликлар бўйича судланган 21 нафар шахс иши апелляция тартибида кўриб чиқилмоқда
05 Май
Комиссия аъзолари 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланган шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари бўйича ўтказилган биринчи инстанция суд муҳокамаларида кузатувчи сифатида иштирок этишган эди.
Омбудсман Шахрисабзда фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказди
05 Май
2023 йилнинг 5 май куни Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз туманидаги 17-сонли мусиқа мактабида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан “Ўзбекистон халқчил ва ижтимоий давлатдир” мавзусида “Омбудсман мактаби” тадбири ўтказилди.