Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Оғир касалликка чалинган маҳкумлар жазони ўташдан озод қилинди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига (омбудсманга) Сурхондарё вилоятидаги 41-сон манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган 2 нафар маҳкум оғир касалликлари туфайли жазодан озод қилинишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишди.

Мурожаат Омбудсман томонидан назоратга олиниб, Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бошқармаси ва бошқа комиссия аъзолари иштирокида текширувдан ўтказилди.  

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 75-моддасида, ҳукм чиқарилганидан кейин ўз ҳаракатларининг аҳамиятини англай олмайдиган ёки уларни бошқара олмайдиган тарзда руҳий ҳолатининг бузилиши юзага келган шахс, шунингдек жазони ўташга тўсқинлик қиладиган бошқа оғир касалликка чалинган шахс жазони ўташдан озод қилиниши белгиланган.  

Тиббий кўрик натижасида маҳкумларга ушбу моддани қўллаш зарурлиги ҳақида хулоса берилди.  

Мазкур иш юзасидан маҳкумлар жазодан озод қилиниб, оиласи бағрига қайтарилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати