Жорий йилнинг 29 июль куни generalissimus_uzb телеграм каналида “ЖИЭМ ва тергов ҳибсхоналарини прокуратура назорат қилмай қўйдими ёхуд ўта хавфли рецидивист ЖИЭМдан ИИВ Марказий тергов ҳибсхонасига нега тез-тез чақирилмоқда” номли хабар эълон қилинди. Унда 2010 йилда озодликдан маҳрум қилинган ўта хавфли рецидивистни 2023-2024 йилларда ҳар ой тергов ҳибсхонасига чақиртирилгани қайд этилган ва ҳолат Омбудсман томонидан ўрганилиши сўралган.