Учрашувда "Омбудсман клуби" аъзолари ҳам иштирок этишди. Улар дарсдан сўнг Омбудсман институти мутахассисларига бириктирилган ҳолда мурожаатлар билан ишлаш, қабулларда иштирок этиш, жазони ижро этиш муассасаларига ўтказиладиган мониторинг ташрифларини кузатиш каби йўналишларда ўз кўникмаларини оширишлари мумкин.
Мазкур халқаро давра суҳбати инсон ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш йўналишида талабаларга халқаро тажрибани ўргатиш ҳамда Ўзбекистон ва Финляндия Омбудсманлари фаолияти билан яқиндан танишиш учун муҳим платформа ҳисобланади.
Учрашув қизғин мунозара ва савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Талабалар спикерларга инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари, халқаро стандартлар ва миллий қонунчиликка оид саволлар билан мурожаат қилишди. Хорижий экспертлар эса ўз тажрибалари ва амалий тавсиялари билан иштирокчиларни қизиқтирган масалалар юзасидан жавоб беришди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати