Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман девони ходимлари учун семинар-тренинг ўтказилди
2025 йилнинг 3 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) томонидан Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги, Хельсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази ва Халқаро Нордик университети ҳамкорлигида Омбудсман Девони ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинарда хорижий экспертлар – Финляндия Адлия канцлери ўринбосари Микко Пумалайнен ва Хельсинки университети ҳузуридаги “Ҳуқуқ устуворлиги” маркази директори Туия Бракс спикер сифатида иштирок этдилар. Улар инсон ҳуқуқлари соҳасидаги кўп йиллик тажрибаси билан ўртоқлашиб, иштирокчиларга фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш механизмлари, Финляндия Адлия канцлери ва Парламент Омбудсманининг ҳуқуқ ва ваколатлари, жамоатчилик билан ишлаш тартиби бўйича амалий маълумотлар тақдим этдилар.  

Семинар давомида Ўзбекистонда халқ билан мулоқот қилиш ва мурожаатларни қабул қилиш борасида жорий этилган янги механизмлар алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, ўтган йили қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган механизмлар ва улар Финляндия қонунчилиги бўйича фикр алмашилди.  

Ушбу семинар Омбудсман институти фаолиятини такомиллаштириш, инсон ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш ҳамда халқаро тажриба алмашишга хизмат қилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати