Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ва Латвия элчиси инсон ҳуқуқлари йўналишидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди
2025 йилнинг 3 март куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Латвиянинг Ўзбекистондаги элчиси Рейнис Трокша билан учрашди.

Элчи Рейнис Трокша Омбудсман институти томонидан инсон ҳуқуқлари ҳимояси йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳамда институт фаолияти, қонунчилик асосларининг кучайтирилганини  алоҳида эътироф этди. Шунингдек, у “Ўзбекистонда давлат бошқаруви салоҳиятини оширишга кўмаклашиш” лойиҳаси доирасида давлат бошқарувидаги аёллар учун имкониятларни янада кенгайтириш борасида ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.

Учрашув давомида лойиҳа доирасида оилавий тазйиққа учраган аёллар билан ишлаш бўйича методология ишлаб чиқиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда томонлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдиришди.

Учрашув самимий ва дўстона муҳитда бўлиб ўтди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати